Муаммолар Гвардиолани касал қилди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола саломатлиги яхши эмаслиги ва ўзини безовта қилаётган касалликлари борлигини айтди.

- Менда тери касаллигига боғлиқ муаммоларим бор. Икки-уч йил ичида айрим дориларни қабул қилиб юришим шарт.

Мен баъзан асабийлашадиган одамман. Ёмон кунларим бўлади, кўп хато қиламан, қўполликлар мени асабийлаштиради. Баъзан ўзимни тутолмай қоламан.

Уйқумда халоват йўқ, овқат ҳазм қилиш ҳам яхши эмас, доим енгил таомларни истеъмол қилишга мажбурман, - деди Хосеп  Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида “Барселона”, “Бавария”, “Манчестер Сити”да катта муваффақиятларга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!