Муай-тай. Фаррух Норчаевдан ажойиб нокаут (Видео)
Таиланднинг Паттайя шаҳрида муай-тай бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида XVII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Сайёрамизнинг 50 га яқин давлатидан келган спортчилар иштирок этаётган дунё биринчилигида Ўзбекистон делегацияси энг кўп спортчи билан қатнашмоқда.
Эътиборлиси, бугун +71 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этаётган Фаррух Норчаев финалга йўл олди. Вакилимиз ярим финал босқичида франциялик Аюб Бауаззани мағлубиятга учратди.
Спортчимизга финалда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Фикрлар