Муай-тай. Жамоамиз Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Ҳозирда мамлакатимиз ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бўлажак мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли мусобақа олдидан ташкил этган ўқув-машғулотлар йиғинига мамлакатимизнинг муай-тай энг ривожланган марказларидан бири Самарқанд шаҳри мезбонлик қиляпти.

Жорий йилнинг 9-21 август кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида муай-тай бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

IMG_20220725_213341_282.jpeg

Ўқув-машғулотлар йиғини терма жамоа бош мураббийи Шерзод Шарипов ҳамда катта мураббий Жавоҳир Аҳмеджоновлар раҳбарлигида олиб борилмоқда. Спортчилар кунига икки маҳалдан шуғулланишиб, жаҳон чемпионати олдидан ўз тайёргарликларини маромига етказишмоқда.

IMG_20220725_213354_304.jpeg

IMG_20220725_213709_395.jpeg

Мақсад – Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш ва Ўзбекистон байроғини янада юқориларга кўтариш.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!