Муай-тай. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида энг кўп спортчи билан иштирок этмоқда
Шу кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида муай-тай бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида XVII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш керакки, сайёрамизнинг 50 га яқин давлатидан келган спортчилар иштирок этаётган дунё биринчилигида Ўзбекистон делегацияси энг кўп спортчи билан қатнашмоқда.
Бундан ташқари ушбу мусобақада PRO-AM ҳамда профессионал йўналишда ҳам жанглар ўтказилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, PRO-AM йўналишида 4 нафар, профессионал йўналишда эса 3 нафар ҳамюртимиз иштирок этади.
Фикрлар