Муай тайчиларимиз ЖЧда муддатидан олдин умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида муай тай бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда 28 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Мусобақада жами 42 давлатдан иштирокчилар ғолиблик учун рингга кўтарилишмоқда.
Вакилларимиз орасидан 8 нафари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 9 нафари кумуш ва 5 нафари бронза медалларига эга чиқишди. Мусобақа якунланишига бир кун қолган бўлсада, спортчиларимиз энг яхши натижа кўрсатиб, муддатидан олдин умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Чемпионатга расман 18 март куни якун ясалади. Батафсил маълумот билан кейинроқ таништирамиз.
> 10 ёшли спортчимиз Таиландда рақибларининг додини бермоқда
Фикрлар