Муайтай бўйича жаҳон чемпионатида 3 нафар вакилимиз финалга йўл олди

Айни кунларда БААнинг Абу- Даби шаҳрида муайтай бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу чемпионатда қатнашаётган Ўзбекистон муайтай терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. 

Бугунга келиб, вакилларимизнинг уч нафари финалга йўл олди. -48 кгда Асрор Каримов, -60 кгда Давлат Шамсиев ва + 91 кгда Элшод Тожибоев жаҳон чемпионлиги учун финалда жанг қилади. 

Шунингдек, 5 нафар юртдошимиз Каримжон Каримов, Зубайр Ҳусанов, Юсуфжон Юсупов, Иброхим Маматқулов, Акобир Қаҳрамонов ушбу жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Эртага финалга йўл олган вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсларда рингга кўтарилади. Уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!