Муайтай: Жаҳон чемпионати ғалаба билан бошланди!
Таиланднинг Бангкок шаҳрида ёшлар ҳамда катталар ўртасида навбатдаги яъни, 18- жаҳон чемпионати старт олди. Табиийки, жаҳонда кучли муайтай мактабига эга бўлган, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Биринчи куни ёшлар тоифасидаги вакилимиз Шоҳруҳмирзо Бўриев - 42 кг вазн тоифасида фаластинлик муайтайчига қарши жанг қилди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди.
20 мартга қадар, давом этадиган ушбу турнирда кўплаб юртдошларимиз ғолиблик учун баҳс юритади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар