Муайтай: Камронбек Зарбоббеков жаҳон чемпионати ярим финалида!

Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасида 18-жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларда ҳамюртимиз, Муҳаммадқодир Собиров шогирди Камронбек Зарбоббеков непаллик рақибини мағлуб этиб, ярим финал босқичига йўл олди.

Уни кейинги босқичда италиялик муайтай устаси кутиб турибди. Ўйлаймизки, вакилимиз навбатдаги жангларда ҳам ғалаба қозонади.Бу борада унга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!