Муайтайчиларимиз жаҳон чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида бир неча кун давом этган муайтай бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медални қўлга киритди. Бош мураббий Фирдавс Набиев ҳамда катта мураббийлар Мурод Халманов ва Жавоҳир Аҳмаджонов қўл остида тайёргарлик кўрган вакилларимиз бор имкониятини ишга солган ҳолда, ажойиб жангларни ўтказди. Баъзиларига ярим финалда омад юз ўгирган бўлса, уч нафар вакилимизга финал жангларида бироз тажриба етишмади. Бироқ, ушбу жаҳон чемпионатида ёш ва кучли терма жамоа шаклланиб келаётганлигига гувоҳ бўлдик. 

Шу тариқа муайтайчиларимиз жахон чемпионатини 5 та бронза ҳамда 3 та кумуш медаль билан якунлашди.

Қуйида, совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишишингиз мумкин!

Бронза:

45 кг 

Юсуфжон Юсупов,

51 кг 

Зубайр Ҳусанов,

54 кг 

Иброхим Маматқулов,

67 кг 

Каримжон Каримов,

91 кг 

Акобир Қаҳрамонов.

Кумуш:

48 кг 

Асрор Каримов, 

60 кг 

Давлат Шамсиев, 

+91 кг 

Элшод Тожибоев.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!