Мудрик муҳим ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин
Михаил Мудрик жароҳати сабаб яна камида битта ўйинни ўтказиб юборади.
Украиналик футболчи шанба кунги "Брентфорд"га (0:2) қарши учрашувни мушаклари зўриқиши туфайли ўтказиб юборди. Шунингдек, у 1 ноябрь куни Англия Лига кубоги доирасидаги "Блекбэрн"га қарши ўйнамайди.
“Кўк-анорранглилар” бош мураббийи Маурисио Почеттино вингер 6 ноябрь куни “Тоттенхем”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкинлигини айтди.
Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи 8 учрашувда 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар