Муҳаммад “Барселона”га боради

Хави Эрнандес “Барселона” ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Саутгемптон” ўйинчиси Муҳаммад Салисуни Каталонияга чорламоқда.

23 ёшли ганалик ҳимоячи Испания чемпионати вакили “Вальядолид” тарбияланувчиси ҳисобланади. Жисмонан бақувват ўйинчини “авлиёлар” икки йил муқаддам 12 миллион еврога харид қилган эди.

Муҳаммад Салису ҳимоя марказида ва чап қанотда ишончли ўйин кўрсатиб келмоқда.

Бу футболчи барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини бир марта ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Салисунинг амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Каталонияликлар уни 15 миллион еврога харид қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!