Муҳаммад: "Мен ҳеч қачон у билан жанг қилмайман"
Ahmadbek Eshmatov
Белал Муҳамамад Ислам билан жанг қилмайди
Америкалик UFC жангчиси Белал Муҳаммад енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев билан тўқнаш келмоқчи эмас.
"Мен ҳеч қачон Махачев билан жанг ўтказмайман, бу 100%. Менимча, Ислом тўғридан-тўғри ўрта вазн тоифасига кўтарилиб, Дрикус Дю Плесси билан жанг қилгани яхши. Агар Махачев уни мағлуб этса, икки вазнда чемпион бўлади”, – деди Муҳаммад The ММА Hour шоусида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев якўанба тонгида бўлиб ўтган "UFC 302" турнирининг асосий тўқнашувида Дастин Порьени мағлуб этди.


Изоҳлар (0)