Муҳаммад Салоҳ фантастик натижа қайд этди

  • 11 июль, 2020, 20:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси тўпурари Муҳаммад Салоҳ эришаётган натижаларга эътибор қаратишни сўради.

Мисрлик футболчи “Ливерпуль”га келганидан буён Англия премьер-лигасида 116 та учрашувда “гол+пас” тизими бўйича 100 очко жамғарди.

- Ишониш қийин, лекин Салоҳнинг голларисиз биз ҳозирги ўрнимизда бўлмасдик. У даҳшатли статистика қайд этмоқда. 100 та голимиз унинг иштироки орқали бўлди. Муҳаммад Салоҳ жаҳон даражасидаги юлдуз эканига ҳеч ким шубҳа қилмасин, - деди Клопп.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда 30 та учрашувда 19 та гол урди ва жамоасининг асосий тўпурарига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!