Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги хабарларга ишонманглар!

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг келаси ёз жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Мисрлик футболчининг агенти Рами Аббос Исса ўйинчи атрофидаги вазиятга ойдинлик киритди.

- Аксарият журналистлар Муҳаммаднинг келажаги ҳақида ички манбалардан информация олаётганини иддао қилмоқда.

Шуни очиқ айтишимиз керакки, Салоҳ яқин манбанинг ўзи йўқ. Улар ўқувчиларнинг эътиборини тортиш мақсадида ўзлари билмайдиган нарсаларни ҳам ёзишяпти, - деди Рами Аббос Исса.

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. 32 ёшли ҳужумкор футболчи ҳозирга қадар 352 та учрашувда 214 та гол ва 92 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!