Муҳаммад Салоҳ кутилмаган жамоани танлади

“Ливерпуль” асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан янги битим борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Масала маош миқдорига бориб тақалади.

Мисрлик тўпурарнинг амалдаги келишуви келаси мавсум охирида тугайди. Агар томонлар ёзгача келиша олмаса, клуб раҳбарияти Салоғни сотиб юборишига тўғри келади.

Муҳаммаднинг ўзи ҳам Ливерпулни тарк этишга қарши эмас. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, премьер-лигада тўпурарлик қилаётган моҳир ҳужумчига ПСЖ варианти қизиқарли туюлмоқда.

Аввалроқ, африкалик форвард ливерпулликлар билан келиша олмаган тақдирда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги айтилганди.

Муҳаммад Салоҳ бу мавсум 45 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 14 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!