Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"дан кетишга тайёр!
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
Маълумотларга қараганда, мисрлик футболчи “Ливерпуль” билан янги шартнома имзолашга мойил, бироқ бу кўп жиҳатдан клуб мутасаддиларига боғлиқ.
- Мен янги шартномани имзолашга тайёрман. Лекин клуб раҳбарияти менинг кетишимни истаса, бу вазиятни ўзгартиради. Шартнома фақат пул учун тузилмайди, - дейди Муҳаммад Салоҳ.
“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари бўлиб келаётган африкалик ўйинчи жорий мавсумда 41 та учрашувда 30 та тўп киритди ва жамоадошларига 12 та голли пас оширди.
Таъкидлаш жоизки, ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган "Барселона" ёзда Муҳаммад Салоҳни Каталонияга олиб келишни режалаштирмоқда. Улар тез кунларда мисрлик тўпурар билан алоқага чиқмоқчи.
Фикрлар