
Муҳаммад Салоҳ ўзидан зўр футболчи номини айтди
“Ливерпуль”ни ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳдан ўзини “Интер Майами”нинг 38 ёшли юлдузи Лионель Месси билан таққослашни сўрашди.
- Мен зўрманми ёки Месси? Албатта, Месси. Мен доим уни танлайман, - деди Муҳаммад Салоҳ.
Журналистлар бу саволни бежиз беришмади. Ўтган мавсумда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган мисрлик футболчи “Олтин тўп” соврини учун 30 нафар даъвогар рўйхатига киритилди. “Интер Майами”да ўйнаётган Месси эса, даъвогарлар орасида йўқ.
Шунга қарамай, Лионель Месси футболчининг энг нуфузли индивидуал соврини – “Олтин тўп”ни саккиз марта қўлга киритган ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Фикрлар