Муҳаммад Салоҳ қаерда фаолиятини давом эттиради? Футболчининг агенти жавоб берди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг агенти Рами Аббас мижозининг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, форвард "мерсисайдликлар" сафида қолиши ёки фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
— "Салоҳ ё “Ливерпуль”да қолади, ёки Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтади", — деди Аббас.
Аввалроқ мисрлик футболчи клубни ва жамоа бош мураббийи Арне Слотни жамоадаги мавқеи учун танқид қилган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда "қизиллар" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди



Фикрлар