Муҳаммад Салоҳ якуний қарорга келди
“Ливерпуль” Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га имкониятни бой берганидан кейин таркибида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Айрим ўйинчилар совринсиз мавсумдан кейин6 Юрген Клопп жамоасини тарк этмоқчи.
Жамоанинг етакчи ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди.
Liverpool Echo нашрининг хабар беришича, мисрлик тўпурар келаси мавсумни ҳам “Ливерпуль”да ўтказади. Унинг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолганига қарамай, у ўз жамоасида тўп тепишни истаяпти.
Мавсум давомида Муҳаммад Салоҳ Ливерпулдан кетиши ҳақида бир неча марта хабар тарқатилди. Унга “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” шартнома беришга тайёр.
Фикрлар