Муҳаммад Салоҳдан воз кечишди: Бизда ундан зўри чиқиб қолди!
“Барселона” раҳбарияти анчадан бери нишонда турган Муҳаммад Салоҳни трансфер қилиш фикридан қайтди.
Мисрлик футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси якунланмоқда. Клуб унга янги битим таклиф қилгани йўқ. Каталонияликлар 32 ёшли ҳужумчини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олмоқчи эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Барселона”га энди Салоҳнинг хизматлари керак бўлмайди. Бунга Ламин Ямаль ўз истеъдодини намоён эта бошлагани ва Рафиньянинг жорий мавсумдан эътиборан сермаҳсул ўйин кўрсатаётгани сабаб бўлган.
Қолаверса, “Барселона” мутасаддилари Муҳаммад Салоҳ германиялик бош мураббий Ханс-Дитер Флик бошқараётган лойиҳага мос тушишига ишонмаяпти.
Фикрлар