Муҳаммад Салоҳга катта таклиф

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси мисрлик юлдуз учун рекорд сумма – 233 миллион евро таклиф қилган.

Ливерпулликлар бош мураббийи Юрген Клопп тўпурар ҳужумчи жамоада қолиши кераклигини таъкидламоқда. Шунга қарамай, араблар Салоҳни барибир олиб кетмоқчи.

Sky Sports News нашрининг хабарига кўра, “Ал-Иттиҳод” Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ёпиладиган кун – 7 сентябрга қадар Муҳаммад салоҳ трансфери масаласида англияликларга яна бир бор мурожаат қиладиган бўлди.

Агар бу трансфер амалга ошса, саудияликар 31 ёшли ҳужумчи билан 2026 йилгача шартнома имзолайди ва ҳар мавсум учун 80 миллион евро атрофида маош тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
06/09/2023 00:10
250млн боса хисоб