Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Муҳаммад Салоҳга саудияликлар таклифи ёқди

У ҳам кетмоқчи

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам Европа футболини тарк этиб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши кутиляпти.

Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, мисрлик тўпурарга “Ал-Иттиҳод” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда томонлар музокарага киришган ва учрашувлар жуда яхши ўтаётгани хабар қилинди.

Саудияликлар Муҳаммад Салоҳга икки йиллик шартнома ва умумий ҳисобда 180 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Бу трансферни амалга ошириш учун улар “Ливерпуль”га 70 миллион евро атрофидаги бадал пулини ўтказиб беришга ҳам тайёр.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ