Муҳаммад Салоҳга сюрприз тайёрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Трабзон вилоятида жойлашган Йомра муниципалитети ҳокимияти “Трабзонспор” клубининг янги футболчиси Муҳаммад Салоҳ яшайдиган уй жойлашган кўчани унинг шарафига қайта номлашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Йомра мэри Мустафа Бийик Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

- Муҳаммад Салоҳ – Туркия футболи тарихидаги энг йирик трансфер хариди. У бизнинг туманимизда яшайдиган бўлганидан жуда фахрланамиз. Тез кунларда шаҳар кенгаши қарори қабул қилинади ва унга кўра Салоҳнинг уйи жойлашган кўча Муҳаммад Салоҳ кўчаси, деб қайта номланади.

Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Энди навбат Салоҳники, - деб ёзди Мустафа Бийик.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи бу ёзда эркин агент сифатида “Трабзонспор” таркибига қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!