Муҳаммад Салоҳнинг кейинги жамоаси ошкор бўлди
ПСЖ раҳбарияти “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг трансферини амалга оширишга қарор қилди.
Жорий мавсум олдидан мисрлик футболчи ҳозирги клуби билан ҳамкорликни 2025 йилнинг ярмигача узайтирган эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, ливерпулликлар ёзда 30 ёшли ҳужумчини 80 миллион еврога қўйиб юборишга рози.
Муҳаммад Сало “қизиллар” сафида 2017 йилдан бери тўп тепмоқда ва шундан буён самарали ўйин кўрсатиб, клуб тарихидаги энг зўр тўпурарлар рейтингида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.
Жорий мавсумда африкалик футболчининг самарадорлигида пасайиш кузатиляпти. У ҳозирча Англия Премьер-лигасида еттита гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар