Муҳаммад Салоҳнинг “қанотлари” қайрилган!
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг самарадорлигида кузатилаётган пасайишларга изоҳ берди.
Мисрлик ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг кетма-кет бешта учрашувида самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.
Муҳаммад Салоҳ ўтган йилнинг 26 декабрида “Астон Вилла” дарвозасини ишғол қилганидан бери ҳали бошқа тўп кирита олмади.
- Салоҳ ҳали ҳам аввлгидек зўр ўйинчи. Футболчиларда кўтарилиш ва пасайиш палласи бўлади. У юқори савияда ҳайратланарли даражада кўп гол урган ҳолда барқарор ўйнаб келяпти. Муҳаммад бундан кўрсаткичга Садио Мане, Роберт Фирмино ва Луис Диас билан ёнма-ён ўйнаб эришган. Ҳозир улар йўқ. Салоҳнинг ҳозирги ҳолати унинг ҳужумдаги шериги Дарвин Нуньес билан боғлиқ эмас, - деди Юрген Клопп.
Фикрлар