Муҳаммадали Алиқулов "Машъал" билан шартномани узайтирди

"Машъал" профессионал футбол клуби тажрибали ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов билан тузилган шартнома яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"2026-йилги мавсумда ҳам "Машъал" шарафини ҳимоя қиладиган Алиқулов жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳимоя чизиғидаги барқарор ўйини, катта тажрибаси ва майдондаги ишончли ҳаракатлари билан мураббийлар штаби ҳамда мухлисларнинг ишончига сазовор бўлган.

Ўтган мавсумларда Муҳаммадали "Машъал" таркибида юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, жамоанинг муҳим ўйинларида салмоқли ҳисса қўшган. Унинг клубда қолиши жамоа ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!