Муҳаммадкарим Толипов WEF промоушенида ғалаба қозонди
Қирғизизстон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган "WEF 126 - Prof Fight 53" турнирида Nursulton Team" клуби вакили, Бекзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоев шогирди Муҳаммадкарим Толипов ҳам дебют жангини ўтказди.
57 кг вазн тоифасида октагонга кўтарилган юртдошимиз қирғизистонлик Чиғатай Туратбеков (2-0) билан баҳс юритди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз 2- раундда техник нокаут билан жиддий рақибини таслим эта олди ва шу тарзда у дебют жангини омадли якунланди.
Фикрлар