Муҳаммадкарим Хуррамов япониялик рақиби тўсиғидан ўтолмади

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кун доирасидаги беллашувларда -90 кг вазн тоифасидага ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Хуррамов нимчорак финал босқичида япониялик Тажима Гокига қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибига иппон эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар