Муҳаммадсалим Сотволдиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони, профессионал боксчи Муҳаммадсалим Сотволдиев (11-7-2-2, 3 КО)нинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди. У сўнгги жангини 14 март куни Россиянинг Анапа шаҳрида "Гладиатор 6" турнири доирасида мезбон Радик Григорянга қарши ўтказиб, дуранг натижа қайд этган эди.
Унинг бу галги рақиби арманистонлик Аркадий Арутунян (13-4-9, 1 КО) бўлади. Ушбу тўқнашув санаси ҳозирча маълум эмас. Боксчимиз жанг Россияда ташкил қилиниши, жаҳондаги карантин ҳолати ўз якунига етиб, барчаси ўз изига тушиши биланоқ мазкур баҳс бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтди.
Фикрлар