Муҳим ўйин олдидан "Реал" мухлислари учун хушхабар!
Испания Ла Лигаси 17-тури доирасида Мадрид грандлари ўзаро баҳс олиб боради.
Мазкур учрашув олдидан "Реал" етакчиси Карим Бензема сафга қайтди. Франциялик футболчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Шунингдек, у Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер" билан беллашувни ҳам ўтказиб юборди.
Маълум бўлишича, 33 ёшли Бенземанинг жароҳати жиддий бўлмаган. Карим умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва принципиал рақибга қарши муҳим ўйинга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги "Мадрид дербиси" 12-дан 13 октябрга ўтар кечаси, 01:00 да старт олади.
Фикрлар