Муҳсин Ҳисомиддинов Сурхондарёда “Йил ёшлари-2022” сифатида эътироф этилди

4 карра Жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Муҳсин Ҳисомиддиновнинг титулида энди “Йил ёшлари-2022” мукофоти ҳам бор.

Кеча 8 декабр куни Сурхондарё вилояти (Ўзбекистон) ҳокими Тўра Боболов якунланаётган йил давомида фан, таълим, спорт, маданият ва санъатда ҳамда бошқа йўналишларда кўплаб ютуқларга эришган, ҳар соҳада фаоллик кўрсатаётган мингга яқин ёшлар билан учрашди. Вилоят раҳбари бир гуруҳ ёшларга пул мукофотлари, совғалар ва маҳаллалар учун спорт анжомлари тўпламларини тантанали топширди.

Эътиборли жиҳати мазкур тадбирда таниқли Курашчи Муҳсин Ҳисомиддинов “Йил ёшлари-2022” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Шунингдек, Кураш бўйича катталар ўртасида 3 карра Жаҳон чемпиони Моҳинур Мўминова, Кураш бўйича Жаҳон чемпионати совриндорлари Юлдуз Муҳаммадиева, Ситора Хусанова,Хожар Шапаатова ва Осиё болалар ўйинлари-2022 ғолиби Дурдона Турсуновалар ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

photo_2022-12-10_13-33-16

photo_2022-12-10_13-34-20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!