Муҳсин Муҳаммадиев: "Пахтакор"га қарши баҳсда яхши ҳимоялангандик

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида "Локомотив" ўз уйида "Бухоро" клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин, бухороликлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда муваффақиятсиз ўйнадик. Нима учун эканлиги менга топишмоқ бўлиб қолмоқда.

Пенальтидан кейин ўйин синди.

Иккинчи бўлимда йигитлар ҳаракат қилишди, кўплаб имкониятлар яратишди, аммо ўхшамади. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.

Биз учталаб гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Учинчи бор кераги бўлмаган хатога йўл қўйдик. Гол уришни уддасидан чиқа олмаяпмизу, лекин кўп гол қўйиб юбораяпмиз. Мана бу муаммоимиз бўлиб қолмоқда. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак.

"Пахтакор"га қарши ўйинда яхши ҳимоялангандик, у ерда қоида бузилди ва гол бўлди. Кетидан пенальти ҳам келди. Бизда психологик нимадир нотўғри.

Охиригача курашамиз, бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради," - деди Муҳсин Муҳаммадиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!