Муҳсин Убайдуллаев собиқ жамоасига қайтди
Фарғоналик ярим ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев бир неча йилдан бери “Қизилқум” сафида тўп суриб келаётгандди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, бу йилги мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказади.
Айтиш керакки, ўз вақтида у айнан “Нефтчи”дан “Қизилқум”га кўчиб ўтганди. Тақдир тақозоси билан яна собиқ жамоасига қайтишга қарор қилди.
Убайдуллаев якунига етган чемпионатда навоийликлар таркибида Суперлиганинг 18 та учрашувида майдонга тушди ҳамда 3 та ассистни амалга оширди.
Фикрлар