Мужибилло Турсунов: Ҳаммасига тайёрмиз...

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

 -60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов марокашлик Муҳаммад Ҳамудга қарши рингга кўтарилди ва якуний 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жангдан сўнг боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

mujibillo-1

- Қуллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат. Кейинги кучли рақиблар билан ҳам жангларда қўллаб туришингизга ишонамиз. Бизга берилган ишонч қуч-қувват беряпти.

Рақибимнинг кучли жиҳати чарчамай яқин келаверар экан. Қийинчилик бўлди. Бундан ҳулоса чиқарамиз.

Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдим. Ҳаммасига тайёрмиз. Шундай жангларга тайёрландик. Энди барчанинг ишончини оқлаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришга ваъда берамиз, - деди Мужибилло Турсунов.

mujibillo-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кадыров Фердаус
08/05/2023 21:09
Молодец Мужбилло, меня мехнаткаш бола.