Мужибилло Турсунов камбэк қилди
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугунги кун доирасида, 67 кг да иштирок этаётган Мужибилло Турсунов мезбонлар боксчиси Бунжонг Синсири билан ўзаро жанг қилди. Дастлабки раундда рақибига имконият бериб қўйган Мужибилло 3-раундда барчасини ўзгартириб юборди. Таиландлик спортчи жарохати туфайли жангни давом эттира олмади ва ғалаба ҳамюртимизга берилди. Энди боксчимиз финалда Қозоғистон вакили Бекбауов Дулат билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, бироздан кейин Ҳавасбек Асадуллаев мўғилистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар