Мундиал ғолиблиги учун қайси терма жамоа фаворит? Месси жавоб берди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблашини айтди.

“Агар Камерун билан дуэлдаги омадсизликни ҳисобга олмасангиз, Бразилия ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бу жамоа чемпионлик учун асосий давогарлардан бири ҳисобланади. Францияни ҳам бу рўйхатга қўшмоқчиман. Бу жамоа нима қилиш кераклигини аниқ билади. Улар тўпни жуда яхши назорат қилишади”, - деди 35 ёшли ҳужумчи Ole нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022нинг 1/8 финалида Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Ярим финал йўлланмаси учун Месси ва унинг жамоадошлари Нидерландия футболчилари билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!