Мундиал олдидан Англияда катта йўқотиш

Англиялик ҳимоячи Кайл Уокер Жаҳон Чемпионатига бора олмаслиги мумкин.

"Манчестер дербиси"нинг 41-дақиқасида ҳимоячи жароҳат олиб майдонни тарк этди. Маълум бўлишича, Уокернинг жароҳати бироз жиддийроқ бўлиб чиқди.

Унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас, лекин Мундиал бошланишга бир ойдан сал кўпроқ вақт қоляпти. Футболчи жароҳатидан кейин ўз даражасига қайтишига ҳам вақт керак.

Бу Англия терма жамоаси учун ҳам катта йўқотиш. Сабаби, Гарет Саутгейт учта ҳимоячи схемасида ҳаракат килганда, Уокерни фулбек сифатида майдонга тушурар эди.

32 ёшли футболчи учун бу сафарги Мундиал оҳиргиси бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!