Мундиал қаҳрамонининг онасини АҚШга киритишмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Жозимар Возиньянинг онаси 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасида Испания термасига қарши ўйинни стадионда томоша қила олмади. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Қонунчилик палатаси аъзоси Ҳаким Джеффрис ижтимоий тармоқ X орқали маълум қилди.

Джеффриснинг таъкидлашича, Возинья ушбу баҳсда тарихий ўйин намойиш этган. Бироқ унинг онаси АҚШ визасини ололмагани учун ўғлининг муҳим ўйинини трибунадан кўриш имкониятисиз қолган.

- Ҳеч бир она ўз фарзанди тарих яратаётган паллани кўриш имкониятидан маҳрум бўлмаслиги керак, — деб ёзган конгрессмен.

Джеффрис АҚШ давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилиб, Кабо-Верде терма жамоасининг навбатдаги ўйинига — 22 июнь, якшанба куни Уругвай термасига қарши баҳсга — дарвозабоннинг онаси келиши учун барча имкониятларни ишга солишни сўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!