Мундиал йўлланмасини аллақачон нақд қилган икки терма жамоа иштирокидаги ўйинлар якунига етди
"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди.
Уэльс майдонига сафар уюштирган Бельгия бу турда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Баҳснинг 12-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Мур мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Қайд этиш жоиз, Роберто Мартинес шогирдлари бир тур аввал жаҳон чемпионат йўлланмасини қўлга киритганди.
Финляндия майдонига сафар қилган французлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Голларга Карим Бензема ва Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Франция ўзи жой олган "D" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар