Мундиалда бизга адолатсизлик қилишяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россиянинг "Ростов" жамоасидан Эрон миллий терма жамоасига чақиртирилган ярим ҳимоячиси Муҳаммад Мохеби АҚШдаги шароитлар ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Championat.com сайти. 

Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан ўтиш учун курашга киришди. 

- Майдонда ёмон ўйнамадик, лекин биз учун жуда оғир бўлди. Биласиз, биз бу ерга фақат тонгда етиб келдик, чунки АҚШда узоқ қолишимиз мумкин эмас. Энди эса яна учиб кетишимиз, икки кундан сўнг, яна бу ерга қайтиб келишимиз керак. 

Биз билан адолатли муносабатда бўлишмаяпти, лекин қўлимиздан нима ҳам келади? Футбол учун бу яхши эмас, — деди Муҳаммад Мохеби.

Гуруҳ босқичи 1-турида Эрон терма жамоаси Янги Зеландияга қарши майдонга тушди ва учрашув дуранг билан якунланди — 2:2. Ушбу ўйинда Мохеби ўз жамоаси ҳисобига бир гол қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!