Мундиалга бора олмаган Погба жамоадошларига оташин мурожаат йўллади
"Ювентус" клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳати сабаб Қатардаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди. Аммо у шунга қарамай, термадаги шерикларини қўллаб-қувватлаб турибди.
"Мен сиз биланман, йигитлар! Қўлимдан келганча, жамоамни қўллаб-қувватлайман.
Бу менинг Ватаним, бу менинг жамоам. Шундай экан, Франция учун яна бир ғалаба тақдим этилишини истайман", - деди Погба.
Эслатиб ўтамиз, эртага францияликлар мундиал ярим финал босқичи доирасида Марокаш терма жамоасига қарши саф тортади.
Фикрлар