
Мундиалга чиқа олмаган Чили терма жамоасигаэнди ким бошчилик қилиши маълум бўлди
"Фламенго" клуби бош мураббийи Рейнальдо Руэда ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Globo нашри хабар тарқатмоқда.
Берилган маълумотларга қараганда 60 ёшли мутахассиснинг бу қарори унинг тез орада Чили терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши билан боғлиқ.
Маълумот учун, Руэда 2010-2014 йилларда Эквадор терма жамоасини бошқарган. У шунингдек фаолияти давомида Гондурас ва Колумбия термаларига ҳам бошчилик қилган.
Фикрлар