Мундиални "ёндирган" Бунунинг хизматларига "Бавария" эҳтиёж сезмоқда

"Севилья" клуби ва Марокаш терма жамоаси посбони Яссин Бунуга "Бавария" жамоасидан қизиқиш бор. Бу ҳақда "Bayern & Germany Marca" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, посбоннинг товон пули 50 миллион еврони ташкил этади. У январь ойидаёқ андалусияликлар сафини тарк этиши мумкин. Бир неча ой олдин Яссин клуби билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирганди.

Маълумот ўрнида, "Бавария" клуби оёғини синдириб олган Мануэль Нойер ўрнига дарвозабон сотиб олишни режалаштирган. Аввалроқ, мюнхенликлар ПСЖ посбони Кейлор Навасни сотиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!