Мунира Абдуллаева бочча бўйича халқаро мусобақада совриндор бўлган илк пара спортчига айланди!
Хабар берганимиздек, шу кунларда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бочча бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, ушбу дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида BC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Қайд этиш лозимки, ушбу классда олтин ва бронза медалларни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиантлари ҳисобланган украиналик Наталия Коненко ҳамда мезбон Миср вакили Ханна Элфар қўлга киритди.
Мунира Абдуллаеванинг ушбу медали Ўзбекистон Паралимпияси тарихида бочча спорт тури бўйича халқаро мусобақаларда қўлга киритилган илк медал сифатида ҳам сақланиб қоладиган бўлди.
Фикрлар