Мураббийнинг хатоси "Барса" учун қимматга тушди ёхуд Гавининг жароҳати ҳақида

Испания ва "Барса"нинг умидли футболчиларидан бири ҳисобланган, ўтган йилги "Golden Boy" совринини қўлга киритган Гави узоқ муддатга сафдан чиқди. Ярим ҳимоячи жароҳат олмаслиги ҳам мумкин эди, агар мураббий унга дам берганида. 

Гави "Евро-2024" саралашининг 9-туридан ўрин олган Кипрга қарши ўйинда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Охирги турда Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте ротация қилишга қарор қилди ва сўнгги учрашувдаги 11 нафар асосий таркибда ўйинни бошлаган футболчиларнинг 9 тасига дам берди. Аммо Гави бу сафар ҳам бошланғич таркибда майдонга тушди. Учрашувинг 22-дақиқасида испан ҳаводаги тўпни қабул қилиб олиш пайтида майдонга нотўғри йиқилди. 

Rasm

Иккинчи таймда эса Ферран Торрес жамоасини олдинга олиб чиқди ва голни яқин дўсти Гавига бағишлади. Ушбу мавсумда ўзига келиб олган вингер мазкур баҳсда голдан ташқари битта ассист ҳам амалга ошириб, энг кўп балл тўплаган ўйинчига айланди. 

Image

"Mundo Deportivo" нашри хабар беришича, "Барса" раҳбарияти Испания бош мураббийидан жаҳли чиққан. Де ла Фуентенинг йўлланмани нақт қилган жойида захира футболчиларига имкон бермасдан, Гавини ўйинга ташлаши барча учун қимматга тушди. Мутахассиснинг ўзи бунга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Бу воқеа мен учун фаолиятимдаги энг ёмонларидан бири. Мен Гавидан узр сўрамоқчиман. "Барса"ни ҳам , федерацияни ҳам мендан жаҳли чиқаётганини сезиб терибман".

Rasm

"Барселона" учун сўнгги йилларда муҳим футболчилар муҳим паллада сафдан чиқиши анъанага айланиб бормоқда. Бундан олдин Педри билан бундай воқеалар содир бўлиб турарди. Каталонияликлар ҳали ЧЛ плей-офф масаласини ҳал қилгани йўқ. Олдинда финалга тенг ўйин бўлган "Порту"га қарши учрашув кутиб турибди. Жамоанинг сўнгги пайтлардаги ўйинига эътибор берсак, мазкур тўқнашув Хави учун қийин ўтади. Унинг ўрнига раҳбарият янги мураббий излаётгани ҳақдаги миш-мишлар чиқаётгани ҳам бежизга эмас. 

Gavi would be happiest staying at Barca, says Xavi | theScore.com

Энг ёмони, Гавининг жароҳати ўта жиддийлигида. Ярим ҳимоячи учун мавсум туганини  айтилмоқда. Камига "Евро-2024"ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Ҳали олдинда тикланиш жараёни, жароҳатнинг қайталаниш эҳтимоли борлиги каби оғриқли мавзулар турибди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!