Мурат жаҳон чемпиони камарини тортиб олди

  • 4 декабрь, 2016, 11:10
  • 0
  • Бокс
 
 
Москвада ўтказилган профессионал бокс кечасида IBF ва WBA Super чемпионлик камарлари соҳиби Денис Лебедев рақиби Мурат Гассиевга қарши рингга чиқди.
 
Россиялик боксчиларнинг ўзаро жанги IBF чемпионлик камари учун бўлди. Жаҳон чемпиони Денис Лебедев тажрибаси таянган ҳолда дастлабки раундлардан ҳужумга зўр берди. Учинчи раундан бошлаб ўзини ўнглаб олган Мурат Гассиев бешинчи раундда рақибининг жигар қисмига кучли зарба йўллаб, Денисни нокдаунга туширди.
 
Қолган раундларда ҳар икки боксчи кўпроқ зарба беришга ҳаракат қилди. 12 раунд давом этган беллашувда зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган ҳакамлардан икки нафари 116-112 ҳисобида Мурат Гассиев, биттаси 114:113 ҳисобида Денис Лебедев ғалаба қозонганини кўрсатди.
 
Икки ҳакам баҳосига таяниб, жанг ғолиби Мурат Гассиев бўлди ва IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони камарини қўлга киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!