Мурод Тўйчибоев: “Шўртан” бизнинг ҳимоядаги хатоларимиздан фойдаланиб кетди”
А Про-лиганинг 1-турида “Оқ-тепа” сафарда “Шўртан”га қарши ўйнади. Ғузорда кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур учрашув борасида тошкентликлар ярим ҳимоячиси Мурод Тўйчибоев Sports.uz интернет порталига ўз фикларини билдирди.
- “Шўртан”га қарши қийин ўйин кечди. Бу жамоа доимо ўз номига яраша ўйин намойиш этган. Албатта, ўйин осон кечмади. Биз рақибга нисбатан кўпроқ вазиятларга эга бўлсак-да, омад улар томонда бўлди. Ҳимояда йўл қўйилган хатоларимиз сабабли, “Шўртан” вазиятлардан фойдаланиб кетди ва ғалаба қозонди.
- Келаси турда “Машъал”га қарши ўйин борасида қандай фикрдасиз?
- Кейинги ўйинда “Машъал”га қарши яна бир қийин баҳсни ўтказамиз. Умид қиламанки, ушбу ўйинда ғалаба қозонамиз. Муборакликлар анча кучли бўлмасин, биз ўз майдонимизда ғалаба учун курашамиз.
Фикрлар