Мурод Хонтўраев тез орада навбатдаги жангини ўтказади

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати ишқибозлари ММА оламида  “Осиё айиғи” номи билан машҳур бўлган Мурод Хонтўраевнинг навбатдаги жанги қачон бўлишини сабрсизлик билан кутаётганлиги аниқ. Бу борада спортчимизнинг ўзи билан боғланганимизда у тез орада жанг ўтказишини, лекин жанг санаси ва рақибга ҳали ойдинлик киритилмаганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда юртдошимиз тайёргарликка зўр берган. Буни қуйидаги видеолавҳада ҳам кузатишингиз мумкин.