Мурод Хонтўраев ва бошқа ММАчиларимиз бир кунда жанг ўтказади
Ads

Қирғизистонда «WEF44 GLOBAL 10 Буюк ипак йўлининг жангчилари» халқаро турнирида иқтидорли спортчимиз Мурод Хонтўраев энг оғир вазн тоифасида «WEF – 2017» камари учун ўтказиладиган жангда россиялик Константин Андрейсев билан рақобатлашади.

«WEF GLOBAL»нинг амалдаги чемпиони ҳамюртимиз Нурсултон Розибоев ўрта вазн тоифасида қирғизистонлик Эрболот Омурзоқовга қарши беллашади.

Ўта оғир вазнда мезбонлар вакили Нурлан Токтобоқиев тажрибали спортчимиз Азамат Баҳодурзода билан, ҳамюртимиз Исломбек Камолиддинов қирғизистонлик Алтинбек «Олтин» Мамашевга қарши рақобатлашади.

Шунингдек, спортчиларимиздан Сирожиддин Эшонбоев қирғизистонлик Ринат Саякбаев билан баҳслашса, Миртолип Хўжаев мезбон спортчиси Рамазан Никарамазанов реванш жангини ўтказади.

Sports.uz