Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги учун АҚШда тайёргарликни бошлади
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев АҚШда машғулотларга киришди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев айни пайтда япониялик Наоя Иноуэга тегишли бўлиб турган WBA камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
У ўзининг сўнгги жангини 2023 йил 17 декабрь куни мексикалик Кевин Гонсалесга қарши ўтказиб, рақибини 8-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этганди.
Фикрлар